Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

АПЛда йилнинг энг яхшиси бўлиш учун кураш авжида

Баҳо:
+ | -

Премьер-лиганинг 2023/24 йилги мавсуми энди ўз финалига яқинлашмоқда ва "Манчестер Сити" учун ишлар оғирлашган бўлса-да, Эрлинг Холанднинг голлари унга ёрдам бериши мумкин.

Юрген Клопп қўл остида "Ливерпуль" чемпионатда пешқадамлик қилмоқда, "Арсенал" тўғри йўлда, Унаи Эмери бошчилигидаги "Астон Вилла" "Тоттенхэм" билан курашмоқчи.

Кўрамиз, бу мавсумда Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси номи учун Эрлинг Холанд билан ким рақобатлаша оларкин?

Сон Хён Мин ("Тоттенхэм")

Бу мавсумда Сон жиддий босим остида қолди, Харри Кейн «Бавария»га кетганидан сўнг, кореялик футболчи жамоа етакчисига айланди.

31 ёшли футболчи бу мавсумда одатдагидек чап қанотда ва марказий ҳужумчи ўрнини алмаштириб, захирада етарлича кучга эга эканлигини кўрсатди.

Сон 12 та гол урди, шу жумладан, дербида "Арсенал"га, шунингдек, "Ливерпул"га қарши ўз уйида гол урди.

"Шпорлар" Сон Осиё Кубоги учун кетганида бир ой сардорисиз яшашга мажбур бўлди, бироқ у "Брайтон"га қарши ўйинда муҳим голли узатмани амалга оширди. Ҳозир клуб Премьер-лиганинг кучли 4-ўрнида.

Букайо Сака ("Арсенал")

"Канонирлар" бу мавсумда яхши суръат кўрсатишди ва Сака яна бир бор ўзини жамоаси ҳужумининг ҳал қилувчи қисми эканлигини исботлади. 22 ёшли футболчи ҳар қандай бурчакдан гол ура олади ва креативлик унга ҳар қандай ҳимояни очиш имконини беради, шу сабабли у жорий мавсумда 19 та гол урди.

"Арсенал" унга таяниб қолди. Сака топ футболчининг менталитетига эга ва "Эмирейтс" стадионида муваффақиятга эришиш учун ҳеч нарсадан тўхтамайди.

Олли Уоткинс ("Астон Вилла")

Уоткинс 2020 йилда клубга келганидан бери "Астон Вилла"нинг энг яхши тўпурари бўлиб қолмоқда.

28 ёшли футболчи жорий мавсумда жамоадошлари сафида 13 та гол урди ва яна 10 та голли узатмани амалга оширди.

"Астон Вилла" ҳозирда Уоткинснинг тиришқоқлиги эвазига Премьер-лигада тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Агар "Вилла"нинг тумори гол уришда давом этса, унинг жамоаси кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайди.

Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”)

Салоҳ узоқ вақтдан бери "Ливерпул" афсонаси сифатида тан олинган.

Эндиликда клуб мумкин бўлган 75 очкодан 57 очко жамғариб, Премьер-лигада ғалабага асосий даъвогарга айланди, Салоҳ эса муваффақиятга ҳисса қўшиб, 15 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди.

"Энфилд"да ўзгача бир нарса юз бераётгандек ҳис бор: Клопп "Ливерпул"даги вақтини ғалаба билан якунламоқчи, Салоҳ эса севимли мураббийи чиройли тарзда кетиши учун қўлидан келганини қилади.

Деклан Райс ("Арсенал")

Райснинг "Арсенал"га 105 миллион фунт стерлингга трансфери клуб рекорди эди.

Райс август ойида "Манчестер Юнайтед" билан ўйин сўнггида урган ҳал қилувчи гол билан мухлисларни ўзига маҳлиё қилган ва бу футболчи учун мавсумнинг муваффақиятли бошланишига айланганди.

25 ёшли Райс тўпни қайтариш ва ушлаб олиш борасида ҳеч кимдан кам эмас ва яқинда “Арсенал”нинг доимий бурчак тўпурарига айланди.

2003/04 йилги мавсумдан бери биринчи Премьер-лига тожини қўлга киритиш энди Райсга ҳам боғлиқ.

Киритилди: 16:51, 20.02.2024.
Ўқилди: 1214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик