Ўтган ҳафтада Ямал 17 ёшгача футболчилар орасида голлар сони бўйича Ла Лига рекордини ўрнатди.
"Барселона"нинг 16 ёшли вингери "Гранада" билан ўйинда (3:3) дубл қайд этди. Эндиликда Ямалда Ла Лигада 3 та гол бор - чемпионат тарихида 17 ёшга тўлгунга қадар ҳеч ким бундан ортиқ гол урмаган.
Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни шу ёшда Испания чемпионатида 2 тадан гол урган Ансу Фати ва Икер Муниаин бўлишмоқда. Фабрис Олинг ва Франциско Надал 1тадан гол уришди.
Қолаверса, Ямал бу мавсумда энг яхши дриблингчи бўлиб, унинг дриблинг уринишларининг деярли 60 фоизи муваффақиятли бўлган.
Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар”нинг янги аъзоси Доку иккинчи ўринда, “Бавария”нинг икки футболчиси ҳам кучли бешликда – Лерой Сане ва Жамол Мусиала.