"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Интер Майами"да ўйнаётган Лионель Месси Каталония клубига қандай келганини эслади.
"Барса"га ўтганимда, аввалига ҳаммаси бироз ғалати эди. Аммо машғулот марказига келганимда улар менга машғулот кийимларини беришди ва бу кичик ишора мен учун катта аҳамиятга эга бўлди", - дея Мессининг сўзларини келтирмоқда BeFootball.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи 2004 йилдан 2021 йилгача "Барселона" асосий жамоасида ўйнаган. Жорий мавсумда 36 ёшли Месси “Интер Майами” сафида битта ўйинда иштирок этди ва битта голли узатмани амалга оширди.