Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин "АТР Мемфис" турнирининг финал йўлланмаси учун баҳсда испаниялик рақибига 3 сет якунига кўра ютқазиб қўйди.
Биринчи сетни ҳамюртимиз бўш ўтказди ва Феличино Лопесга 2 марта брейк қилиш имконини берди — 2:6.
Иккинчи сетни ҳам тўп ошириш билан бошлаган Истомин рақиби тўп оширган битта геймда очкони қўлга киритишга муваффақ бўлди ва сетни ўз фойдасига ҳал қилди — 6:3.
Учинчи сетнинг олтинчи геймида Денис яна ўзининг битта геймини рақибга бериб қўйди. Ҳисоб 5:3га етиб, тўпни Лопес ўйинга киритаётганида ўзбекистонлик ракетка устаси мағлубиятга қутулиб қолиш учун курашди. Аввалига испаниялик теннисчи 2та матчболга эга бўлишига қарамай, Истомин уларни бартараф этди ва ўзи ҳам брейк-поинтга эга бўлди. Афсуски, ҳамюртимиз бу имкониятдан фойдалана олмади. Лопес эса тўртинчи матчболдан кейин ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди — 3:6.
Денис Истомин "АТР Мемфис" турнирида ўтган йили биринчи босқичданоқ чиқиб кетганини инобатга олсак, бу йил унинг ҳисобига 180 рейтинг очкоси қўшиладиган бўлди. Ушбу очколар унга кучли 50га қайтиш имконини беради.
«АТР Мемфис». Ярим финал
Денис Истомин (Ўзбекистон) - Феличиано Лопес (Испания)