"Арсенал" ҳимоячиси Юррьен Тимбер тез орада жамоа билан машғулотларни давом эттиради. Бу ҳақда "канонирлар" бош мураббийи Микел Артета Now.Arsenal нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи келаси ҳафтадан Лондон клубининг асосий таркиби билан машғулотларга киришади.
Эслатиб ўтамиз, Тимбер Англия чемпионатининг 1-тури доирасидаги "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Шундан сўнг футболчи муваффақиятли операция қилинди ва индивидуал дастур бўйича жароҳатидан фориғ бўлди.
Тимбер "Арсенал"да 2023 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда, у "Аякс"дан 40 миллион евро эвазига сотиб олинган. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган.