Англиянинг «Брентфорд B» U21 жамоаси бугун «Рединг» U21га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Яқинда ушбу жамоа аъзосига айланган Муҳаммадали Ўринбоев бугунги баҳсни асосий таркибда бошлади.
Майдон марказида ҳаракат қилган ҳамюртимиз ўйинда яхши таассурот қолдирди. У ўйинни бошқариш билан бирга жамоанинг стандартлари — жарима ва бурчак зарбаларини амалга оширди. Ўринбоевнинг узатмаларидан кейин Ченс Хэдман, Эшли Хэй жуда қулай имкониятларини голга айлантира олишмади.
Муҳаммадали 59-дақиқада захирага олинди. Шундан сўнг 63-дақиқада «Брентфорд» ҳисобни очди. Аммо баҳснинг 88-дақиқасида ва иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда «Рединг» икки гол уриб, ғалабани илиб кетди.
«Брентфорд B» U21 - «Рединг» U21 - 2:1
«Брентфорд B»: Тавазива, Адедокун, Забели, Хэдман (Диков, 59'), Хэй (Йогане, 59'), Бут (Триалист, 80'), Янг-Кумбс (Лэйдлоу, 80'), Оуэн (Триалист, 59') , Триалист (Холланд, 59'), Муҳаммадали Ўринбоев (Лисби, 59'), Уилсон