Флориан Виртц Бундеслигадаги 100-учрашувини ўтказди.
"Байер" ярим ҳимоячиси юбилей ўйинида 20 ёшу 296 кунлигида иштирок этди. У Германия чемпионатида Кай Хавертц, Тимо Вернер ва Юлиан Дракслердан кейин бу кўрсаткичга эришган тўртинчи энг ёш футболчига айланди.
Бундеслиганинг 23-турида “Байер” “Майнц”га қарши баҳс олиб борди. Ўйинда "доричилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қайд этди.