«Бавария» охирги марта Бундеслига чемпионлигини қўлга кирита олмаганига шунчалик узоқ вақт бўлдики, улар Германия чемпиони бўлмаганини деярли эслай олмаймиз.
Ҳаттоки, ўша вақтда АҚШ президенти Барак Обама эди, Қўшма штатларда президент неча бор алмашди, аммо ҳали-ҳамон Бундеслига чемпиони номи ўзгармасдан қолмоқда.
Лекин бу мавсум якунига етганича йўқ, чемпион номи ўзгариши эҳтимоли катта.
Юрген Клоппнинг унутилмас "Боруссия Дортмунд" жамоаси 2011-12 йилги мавсумда турнир жадвалининг чўққисини саккиз очколик фарқ билан якунлади ва «Бавария» ўша йили кумуш медаль билан чекланди.
Аммо «Бавария» бу йил кетма-кет 12 марта Бундеслига чемпионлигини қўлга кирита олмаслиги эҳтимоли ошиб бормоқда. Мюнхенликлар Хаби Алонсонинг мағлубиятсиз «Баер»идан саккиз очкога ортда қолишди.
Биз «Бавария»нинг 2011-12 йилги мавсумдаги асосий таркибидаги футболчилар ва улар айни вақтда нималар билан банд эканини кўриб чиқамиз.
Дарвозабон: Мануэл Ноер
Бугунги кунда "Аллианз Арена"да қоладиган ушбу таркибдаги икки ўйинчидан бири Ноер ўзининг тарихий кетма-кет 11 та чемпионлигида «Бавария»нинг 1-рақами бўлиб келган.
Ноябрь ойида 37 ёшли футболчи «Бавария» билан 2025 йилгача давом этадиган бир йиллик шартнома имзолади.
Ҳимоячилар: Филип Лам
Афсонавий ўнг қанот ҳимоячиси Пеп Гвардиола қўл остидаги сўнгги йилларида янги ярим ҳимоячи ролига мослашди ва 2017 йилда «Бавария»даги 15 йиллик фаолиятидан сўнг бутсаларини михга илди.
Нафақага чиққанидан кейин Лам The Guardian газетасида замонавий футбол ҳақида ўз қарашларини таклиф қилиб, мунтазам постлар ёзиб борди. У Германияда бўлиб ўтадиган Евро-2024 мусобақаси учун элчи ва "турнир директори" сифатида ҳам ишламоқда.
Анатолий Тимошук
Украинанинг барча вақтлардаги энг кўп ўйнаган футболчиси 2013 йилги требл ғалабасидан кейин «Бавария»ни тарк этганида Россиянинг "Зенит Санкт-Петербург" клуби билан шартнома имзолаган ва ўз мамлакатида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.
Тимошчук 2016 йилда Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасидаги қисқа муддатли фаолиятдан сўнг фаолиятини якунлаган ва 2017 йилда «Зенит»га ёрдамчи мураббий сифатида қайтган.
2022 йилда ҳимоячи Россиянинг Украинага бостириб киришига сукут сақлагани учун Украина футбол федерацияси уни барча давлат мукофотлари ва фахрий унвонларидан маҳрум қилди. Ўшандан бери у собиқ жамоадошлари билан келиша олмади.
Жером Боатенг
Боатенгнинг «Бавария»даги дебют мавсуми совринсиз якунланган бўлиши мумкин эди, аммо у «Бавария»да ўн йиллик фаолияти давомида тўққизта кетма-кет Бундеслига чемпионлигини ва иккита треблни қўлга киритди.
Германиялик Жаҳон чемпиони икки йилни «Лион»да ўтказди ва мавсум бошида Томас Тухел жамоаси билан машғулотлардан сўнг «Бавария»га деярли қайтди.
Аммо клуб бир неча сабаблар билан шартнома имзолашдан бош тортди ҳамда ҳимоячи «Салернитана»га ўтди.
Диего Контенто
Мюнхенда туғилган академия тарбияланувчиси 2014 йилда «Бавария»нинг асосий таркибидан жой ололмагани сабаб жамоадан кетди.
Кейинчалик у «Бордо», "Фортуна Дюссельдорф" ва қуйи лигадаги "СВ Сандҳаузен" клублари шарафини ҳимоя қилди. Контенто ўтган йили фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос (Давид Алаба 69ʼ)
Немис футболи тарихидаги энг кўп мукофотланган футболчилардан бири бўлган Кроос 2012-13 треблда бош ролда бўлди ва бир йилдан сўнг "Реал Мадрид"га жўнаб кетди.
Ярим ҳимоячи «Бавария»нинг "ички ҳукмронлиги"ни қўлдан бой берган бўлиши мумкин, аммо у "Лос Блансос" билан яна тўртта Чемпионлар Лигаси ва учта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди.
Алаба 2021 йилда «Бавария»ни текинга тарк этди ва "Реал Мадрид"да Кроос билан бирга ҳамма совринни ютиб бўлди. Айни вақтда у жароҳат сабаб майдонга туша олмаяпти.
Бастиан Швайнштайгер
Шу нуқтада, «Бавария»нинг 2012-13 требли ва Германиянинг 2014 йилги Жаҳон чемпионлигидаги етакчиси Швайнштайгер немис футболида анчагина обрўси катта.
У 2015 йилда "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаганида 30 ёшда эди, лекин у ҳеч қачон бу чўққиларни такрорлай олмади. У "Олд Траффорд"да 18 ой ичида унутилмас лигада 18 та ўйин ўтказди ва фаолиятини МЛС жамоаси "Чикаго Файр"да давом эттирди.
Ҳозирда у футболчилик фаолиятини якунлаган ва Германиянинг АРД станциясида таҳлилчи бўлиб ишлайди.
Арьен Роббен (Рафинья 76ʼ)
Нидерландиялик вингер «Бавария» сафида 309 ўйинда 144 гол ва 101 голли узатмани амалга оширди - у клуб билан бир неча бор ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга солди ва шубҳасиз, клубнинг барча даврларининг буюк футболчиларидан бири.
У 2019 йилда нафақага чиққанини эълон қилди, фақат бир йил ўтгач, «Гронинген» клубида қисқа муддат ўйнаб қайтди. Роббен охир-оқибат 2021 йилда фаолиятини якунлади ва яқинда Роттердам марафонини уч соатдан камроқ вақт ичида босиб ўтди.
Бразилиялик ўнг қанот ҳимоячиси Рафинья «Бавария»да 2019 йилгача қолиб, «Фламенго»га кетишдан олдин 7 марта чемпионликни қўлга киритди. У ҳали ҳам Бразилияда фаолиятини давом эттирмоқда, айни дамда у 38 ёшида, «Сан-Паулу» таркибида ўйнамоқда.
Томас Мюллер
Ноер билан бир қаторда, «Бавария»нинг 2011-12 йилги жамоасининг клубда қолган фидоийларидан бири. «Бавария» форварди клубининг ёшлари сафига биринчи марта 10 ёшида қўшилган.
Мюллер ҳозирда ўзининг 16-мавсумини ўтказмоқда ва 693 та ўйинда майдонга тушди, бу эса у Сепп Маернинг клубдаги барча вақтлардаги ўйинлар рекордига (706) яқинлашди.
34 ёшли футболчи «Бавария»да муваффақият қозонганидан бошқа нарса билмасди, лекин у лига пешқадами «Леверкузен»га қарши (3:0) мағлубиятдан сўнг анча ғазабини тия олмади.
Френк Рибери (Хольгер Бадштубер, 74')
Роббен сингари, Рибери ҳам Лерой Сане ва Серж Гнабри каби жуда яхши вингерлар учун бугунги кунгда ажойиб ўрнак бўла олди.
Франциялик футболчи 2013 йилги треблда порлаганидан сўнг "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмагани учун ўзини жуда бахтсиз деб ҳисоблаши мумкин, чунки овозлар қурбони «Бавария»нинг жуда кўп номзодлари ўртасида ғолиб чиқиши мумкин эди.
У 2019 йилда Роббен билан бирга «Бавария»ни тарк этди, аммо у «Фиорентина» билан ажойиб мавсумларни ўтказди ва охир-оқибат у 2022 йилда «Салернитана»га ўтди.
Заҳира ўйинчиси Бадштубер 2017 йилда «Бавария»ни тарк этди ва 2021 йилда Швейтсариянинг «Лузерн» клубига ўтди ва «Штутгарт»да уч йил ўйнади.
Марио Гомез
MR. Zuverlassig - жаноб ишончли - «Бавария» сафида 174 ўйинда 113 та гол, шу жумладан 2011-12 йилги мавсумдаги барча мусобақаларда карерасидаги энг яхши 41 та голни қайд этиш орқали бу лақабга сазовор бўлди.
Клуб ўтган йиллар давомида кўпроқ тўлиқ ҳужумчиларга эга бўлди ва Гвардиола 2013 йилда келганида Гомез кетгани бежиз эмас.
Гомес 2020 йилда 35 ёшида нафақага чиқди. Ҳозирда у "Ред Булл Соккер" компаниясида техник директор сифатида ишлайди.