Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

АПЛ. «Сити» «МЮ» билан 12 очколик фарқни сақлаб қолди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 27-турига келиб «Манчестер Сити» ўз уйида «Челси»ни қабул қилиб лондонликларнинг кумуш медалга бўлган умидини ҳам сўндирди.

Икки жамоа орасидаги фарқ шу кунгача тўрт очкони ташкил қилб келаётганди. Чемпионлик курашида анча ортда қолиб кетган «Сити» ҳеч бўлмаса кумушни нақд қилиб берадиган учрашувга жиддий ёндошди ва Европа лигаси сабаб нисбатан толиққан «Челси»ни ўйин борасида ҳам ҳисоб борасида ҳам ортда қолдира олди.

Тўғри «Сити» вазиятларни кўкка совураётган паллада Лэмпард пеналтидан тўп киритиб ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ Жо Ҳарт бу вазиятда қаҳрамонлик кўрсатиб ўйиннинг мантиқий кўринишини давом эттирди. Буёғига «Сити» янада фаоллашди ва Яя Туренинг суперўйини ва суперголи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўйин якунланиши арафасида Карлос Тевес Туренинг голидан қолишмайдиган голи эвазига ҳисобни мустаҳкамлади.

Дарвозага аниқ зарба бериш кўрсаткичи 11:1 бўлган, «Челси»нинг ягона аниқ дарвоза томон борган зарбаси ҳам пенальтидан бўлганини ҳисобга олсак, бу ўта адолатли натижа бўлганди.

Шунингдек бу турда «Ньюкасл» «Саутҳэмптон»ни уйда қабул қилиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Премьер-лига
27-тур
МАНЧЕСТЕР СИТИ – ЧЕЛСИ 2:0 (0:0)
Голлар: Яя Туре (66), Тевес (85).
Манчестер Сити: Жо Ҳарт, Сабалета, Туре, Настасич, Клиши, Яя Туре, Хави Гарсия, Сильва (Лескотт, 90), Родуэлл (Тевес, 54), Милнер, Агуэро (Насри, 90).
Челси: Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Э. Коул, Оби Микел (Торрес, 81), Лэмпард (Мозес, 68), Э. Азар (Оскар, 69), Рамирес, Мата, Д.Ба.

НЬЮКАСЛ – САУТҲЭМПТОН 4:2 (2:1)
Голлар: Сиссоко (33), Сиссе (42), Кабай (67, пенальти), Хойвелд (79, автогол) — Шнайдерлин (3), Ламберт (50).
Ньюкасл: Эллиот, Дебюши, С. Тэйлор, Колоччини (Янга-Мбива, 45), Сантон, Кабай (Перч, 77), Сиссоко, Гуффран (Анита, 88), Тиоте, Гутьеррес, Сиссе.
Саутҳемптон: Боруц, Хойвелд, Йосида, Клайн, Шоу (Фокс, 57), С. Дэвис (Г. Рамирес, 65), Шнайдерлин, Корк, Лаллана, Жей Родригес (Панчон, 81), Ламберт.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:20, 24.02.2013.
Ўқилди: 4930 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.