Сўнгги йилларда "Интер" ўз таркибини мустаҳкамлаш учун бир ёки иккита юлдуз футболчини сотишдан уялмади, аммо бу ёзда ҳаммаси бошқача бўлади.
Ўтган йили “нерадзуррилар” дарвозабон Андре Онанани 50 миллион еврога сотган. 2022 йилнинг ёзида эса Ромелу Лукакуни 113 миллион еврога, Ашраф Ҳакимийни эса 68 миллион еврога қўйиб юборган. Нозик молиявий аҳвол туфайли, сотиш лойиҳани давом эттириш учун зарур эди.
"Интер" ниҳоят Симоне Индзаги қўл остида кучли лойиҳани қуришни бошлади, ўтган мавсумда Чемпионлар лигасининг кутилмаган ўйинлари миллионлаб даромад келтирди ва Беппе Мароттадан ақлли трансфер ишлари жамоани рақобатбардош сақлаб қолди ва улар энди Скудетто учун овда.
"Нерадзуррилар" аллақачон ўз таркибини кучайтиришни бошладилар, Пиотр Зелиньски ва Меҳди Тареми вариантларини улар кўриб чиқмоқда ва энди молиявий аҳволини мустаҳкамлаш учун юлдуз футболчини сотишлари шарт бўлмайди.
"Интер" раҳбарияти энди Николо Барелла, Лаутаро Мартинес ва Дензель Дюмфрис билан янги шартномалар тузишга эътибор қаратмоқда.