"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Арсенал"нинг мерсисайдликлар устидан қозонилган ғалабасидан сўнг Микель Артетанинг ғалаби нишонланиши уни ғазаблантирганми ёки йўқлигини айтди.
“Артета ғалабани жуда ваҳшийлик билан нишонлагани ҳақида гапларни эшитдим. Бу айбловлар мендан умуман чиқмаган. Ҳар ким ўзи хоҳлаган нарсани қила олади", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Айни дамда “Ливерпуль” АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.