Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Италия «А» серияси Милан дербисида ғолиб аниқланмади, бундан «Ювентус» унумли фойдаланди

Баҳо:
+ | -

Италия «А» сериясининг 26-турида марказий учрашув Милан шаҳри жамоаларининг тўқнашуви бўлди. Бу сафарги учрашувда ғолиб аниқланмади.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида «Милан» яққол устунлик қилди. Бу фақатгина жамоанинг ҳисобда олдинга чиқиб олгани билан боғлиқ эмас. Эл-Шааравийнинг голидан ташқари Марио Балотеллининг ўзида камида уч ёки тўрт марта гол киритиш учун жуда қулай вазиятлар юзага келганди. Бироқ биринчи бўлимда Эл-Шааравийнинг голидан бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимда эса «Интер» бироз бўлсада, ўйин суръатини тенглаштирди ва камдан-кам хавфли ҳужумларидан бирини голга айлантирди. Наготомонинг чп қанотдан ошириб берган тўпини майдонга тушганига икки дақиқа бўлиб улгурмаган Скелотто дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди.

«Милан»нинг очко йўқотишидан пешқадам «Ювентус» унумли фойдаланди ва орадаги фарқни янада ошириб олди. «Сиена»ни қабул қилган Конте шогирдлари йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. Шу ва бошқа учрашувда қайд этилган натижалар билан қуйида танишиб олишингиз мумкин бўлади.

ИТАЛИЯ А СЕРИЯCИ
26-тур

ЮВЕНТУС – СИЕНА 3:0 (1:0)
Голлар: Лихтштайнер (30), Жовинко (74), Погба (89).
Ювентус: Буффон, Бонуччи, Пелузо, Бардзальи, Лихтштайнер, Маркизио, Погба, Пирло, Асамоа (Кьеллини, 76), Жовинко (Жаккерини, 81), Вучинич (Матри, 64).
Сиена: Пеголо, Бельмонте, Тейшейра, Терлицци, Рубин, Фелипе, Делла Рокка (Верре, 90), Больцони, Розина (Агра, 74), Валиани (Поцци, 65), Эмегара.

ИНТЕР – МИЛАН 1:1 (0:1)
Голлар: Скелотто (71) – Эл-Шааравий (21).
Интер: Ханданович, Жуан Жезус, Нагатомо (Киву, 77), Раноккия, Х. Дзанетти, Гуарин, Альварес (Кузманович, 74), Гаргано, Камбьяссо (Скелотто, 69), Паласио, Кассано.
Милан: Аббьяти, Де Шильо, Сапата, Мексес, Абате, Ночерино, Мунтари (Амброзини, 90), К. Боатенг (Ньянг, 81), Монтоливо, Эль-Шаарави (Боян, 87), Балотелли.

КАЛЬЯРИ – ТОРИНО 4:3 (1:0)
Голлар: Сау (37, пенальти), Конти (75), Пинилья (87, пенальти), Конти (90+5) – Черчи (47), Стеванович (54), Бьянки (90+2, пенальти).
Четлатишлар: Огбонна (86), Диоп (88, иккаласи ҳам — Торино).

ПАРМА – КАТАНИЯ 1:2 (0:2)
Голлар: Амаури (87) – Лоди (5), Кеко (44).
Четлатиш: Легротталье (88, Катания).

САМПДОРИЯ – КЬЕВО 2:0 (1:0)
Голлар: Поли (33), Эдер (83).

АТАЛАНТА – РОМА 2:3 (2:2)
Голлар: Ливая (9, 44) – Маркиньо (13), Пьянич (34), Торосидис (71).
Аталанта: Консильи, Раймонди, Бривио, Г. Стендардо, Контини, Кармона, Бонавентура (Будан, 85), Жоржи (Каццола, 74), Бьондини (Луккини, 74), Денис, Ливая.
Рома: Стекеленбург, Н. Бурдиссо, Торосидис, Пирис, Бальцаретти, Маркиньо (Перротта, 64), Брэдли, Маркиньос, Пьянич (Флоренци, 72), Освальдо (Тахцидис, 84), Ламела.
Четлатиш: Контини (89, Аталанта).

ПАЛЕРМО – ЖЕНОА 0:0

25 февраль
 УДИНЕЗЕ – НАПОЛИ
ЛАЦИО – ПЕСКАРА
БОЛОНЬЯ – ФИОРЕНТИНА учрашув қолдирилди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:59, 25.02.2013.
Ўқилди: 4791 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.