Кириш Регистрация

Артета Жезус қачон қайтишини айтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета сўнгги бир неча ўйинни ўтказиб юборган жароҳатланган ҳужумчи Габриэль Жезуснинг сафга қайтиши ҳақида башорат қилди.

“Биз бу муаммони хоҳлаганчалик тез ҳал қила олмадик. Габриел машғулот пайтида ўзини яхши ҳис қилмади. Биз таваккал қилмоқчи эмасмиз, чунки у анчадан бери ўйнамади. Бу бизга энг яхши ҳолатда керак бўлган футболчи. Биз унга яна бир неча кун беришга қарор қилдик”, деди Артета матбуот анжуманида.

Англия Премьер-лигасининг ушбу мавсумида Жезус тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:00, 24.02.2024.
Ўқилди: 672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.