Кириш Регистрация

Энцо Фернандес учун курашда кутилмаган даъвогар пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Сўнгги вақтларда ОАВда аргентиналик футболчининг «кўклар» сафини тарк этиш истаги ҳақидаги хабарлар тобора фаоллашиб бормоқда. Журналист Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, 25 ёшли футболчини сотиб олишга «Ал-Иттиҳод» қизиқиш билдирмоқда. Саудия клуби вазиятни кузатиб бораётган Мадриднинг «Реал» ва «ПСЖ» жамоалари билан хавбек учун курашишга тайёр. Ўйинчининг ўзи ўз кучини Испанияда синаб кўрмоқчи, бироқ ҳозирча келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.

Transfermarkt сайтида Энцо Фернандеснинг тахминий баҳоси 90 миллион еврони ташкил этади. Жаҳон чемпионининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:46, 25.03.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик