2025/2026 йилги мавсум якунланганидан сўнг Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этади. Мерсисайдликлар сешанба куни мисрлик футболчи билан тез орада хайрлашишларини расман эълон қилишди. Салоҳ ва «Ливерпуль»нинг йўллари шу ёзда айрилади. Юлдуз ҳужумчи «қизиллар» сафидаги тўққизинчи мавсумини якунламоқда.
Аввалроқ Салоҳ «Ливерпуль»дан эркин агент сифатида кетиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. talkSPORT нашрининг хабар беришича, мисрлик футболчи музокаралар жараёнида, аслида, шартномасининг охирги йили учун бериладиган пуллардан воз кечган. Унинг меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган эди. Агар Муҳаммад яна бир йил жамоада қолганида, 20 миллион фунт (тахминан 23 миллион евро) ишлаб топган бўларди.
Шу ёзда Салоҳ 34 ёшга тўлади.













