Якшанба куни Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионати доирасида "Севилья"га қарши майдонга тушади. Ўйин арафасида "Лос Бланкос" клуби телеканалида якшанба кунги ўйинда ишлайдиган ҳакамнинг хатолари таҳлил қилинган видеоролик пайдо бўлди.
"Севилья" ўз сайтида "Реал"нинг видеоси устидан шикоят қилган баёнотни эълон қилди. Андалусия клуби ваколатли органларни ушбу видео Испания Қироллик футбол федерациясининг умумий қоидаларини бузиши мумкинлигини баҳолашга чақирди.
"Севилья" ҳакамлар жамоасининг обрўсига путур етказадиган ҳаракатларга қарши.