Ярим ҳимоячи Лука Модричнинг келажаги номаълумлигича қолмоқда. Тажрибали футболчи жорий мавсум охирида шартномасини янгиламаслиги ва “Реал”ни тарк этиши мумкин.
24 CATA хабарига кўра, Загребнинг "Динамо" клуби Модрични сотиб олишни режалаштирмоқда. Европа стандартлари бўйича нисбатан камтарона бўлган Хорватия клуби футболчига умид қилмоқда.
Шу билан бирга, МЛС ва Саудия Арабистони клублари Модрични янада қулайроқ молиявий таклифлар билан ўзига жалб қила олиши қайд этилган.