Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

А серия. «Кальяри» сўнгги сонияларда «Наполи»ни ғалабадан маҳрум қилди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 26-тури доирасида «Кальяри» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди.

Мезбонлар бир соат давомида рақибнинг босимига дош беришди. 65-дақиқада эса Виктор Осимхен ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 6 дақиқа тугаш арафасида мезбонлар ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди. Лувумбу ҳимоячи ва дарвозабоннинг кичик хатосидан унумли фойдаланиб қолди.

"Кальяри" бугунги дуранг туфайли ўз очколарии 20 тага етказиб, сўнгги поғонадан 19-ўринга кўтарилиб олди. "Наполи" эса 37 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Дарвоқе, Элдор Шомуродов "Кальяри" машғулотига қўшилган бўлса-да, ҳали майдонга тушишга тайёр бўлмади.

Италия А серияси, 26-тур
Кальяри – Наполи 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 65 Осимхен, 1:1 – 90+6 Лувумбу.
Кальяри – Скуффет, Мина, Доссена, Ауджелло (Ористанио, 76), Янкто (Дзаппа, 61), Дейола, Макумбу, Гаэтано (Виола, 61), Нандес, Лападула (Паволетти, 61; Петанья, 76), Лувумбу.
Наполи – Мерет, Маццокки (Эстигор, 85), Жезус, Ррахмани, Оливера, Лоботка, Зелиньски (Каюсте, 79), Замбо-Ангисса, Кварацхелия (Политано, 73), Распадори (Линдстрем, 79), Осимхен (Симеоне, 85).
Огоҳлантиришлар: Лападула (36), Лувумбу (48), Нандес (68), Дейола (86), Оливера (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:06, 25.02.2024.
Ўқилди: 1848 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик