“Қалдирғочлар” Япония чемпиони – “Санфречче Хиросима” клуби билан меҳмонда тўқнаш келишади.
Учрашув олдидан ҳар иккала жамоа менежерлари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
“Big Arch Football Stadium” мажмуасида ўтган тадбирни жанубий кореялик учрашув комиссари Ким Донг Ки олиб борди.
Йиғилишда жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай рангли либосларда майдонга тушиши ҳам аниқлаб олинди.
Унга кўра “Бунёдкор” оқ либосда, майдон эгалари сиёҳранг формаларда майдонга чиқиб келишади.
Ҳакамлар гуруҳи эса сариқ рангли либосларни кийишадиган бўлишди.
Учрашув ташкилотчиларининг айтишича ўйинни томоша қилиш учун стадионга таҳминан 10 минг нафар мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. Улар орасида 100га яқин “қалдирғочлар” ишқибозлари ҳам бор.
Бугун куннинг биринчи ярмида ўтиши лозим бўлган “Санфречче Хиросима”нинг ўйинолди матбуот анжумани соат 17:00га кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, “Санфречче Хиросима” – “Бунёдкор” учрашуви 27 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 (Тошкентда 15:00 бўлади) бошланади. Ўйинни МТРКнинг “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда кузатиб боришингиз мумкин. Шунингдек, клуб расмий-сайтида ўзбек тилида матнли он-лайн трансляция ҳам олиб борилади.