Италияда йигирма олтинчи тур ўйинлари якунланди, "Лацио" "Фиорентина"га қарши ўйинда мағлуб бўлди. Рим клубининг испаниялик ярим ҳимоячиси Луис Альберто ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди.
"Майдонда кўп нарса яратмадик. Биринчи бўлимда ҳам устунликка лойиқ эмасдик. Рақибнинг жарима майдончасига камдан-кам кириб бордик ва ҳимояда иккита кераксиз гол ўтказиб юбордик. Бу жуда муҳим ўйин бўлди. Рақиб бунга мослашди ва деярли хатога йўл қўймади, биз эса бундай қилмадик", - дея испаниялик футболчининг сўзларини келтиради cittaceleste.it.