Кириш Регистрация

Агуэро футболга қайтадими? Собиқ футболчи маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ва “Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро фаолиятини давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

Форвард 2021 йилда юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли футболни тарк этган. 25 февраль куни футболчи "Индепендьенте" билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.

“Албатта, бу хабар тарқалди, лекин бу ҳақиқат эмас. "Индепендьенте" билан шартнома тузмайман ва машғулот ўтказмайман. Баъзида одамлар маълумотни бўрттириб юборишади ва бу ҳам шундай янгиликлардан бири. Ҳа, кардиологим соғлигим яхши эканини айтди, аммо машғулот ўтказиш ва яна юқори савияда ишлаш учун яна кўп кўрикдан ўтишим керак”, — дея Агуэро сўзларини келтиради Tyc Sport.

2021 йилнинг июлида Агуэро эркин агент сифатида "Манчестер Сити"ни тарк этди ва "Барселона" билан шартнома имзолади. Ҳужумчи каталонияликлар сафида 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди, бироқ 2021 йилнинг декабрида соғлиғидаги муаммолар туфайли фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

Киритилди: 08:33, 27.02.2024.
Ўқилди: 2626 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик