Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

“Нефтчи” янги мавсумга тайёрми?

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг энг яхши мураббийи амалга оширган 14 трансфер…

Хабарингиз бор, 1 март куни Ўзбекистон Суперлигасига старт берилади. Шу сабабли клублар янги мавсум олдидан ўз жамоаси сафига савияли футболчиларни қўшиб олишга уринишди.

Биз янги мавсум олдидан Суперлигада фаворит жамоалар қандай трансферларни амалга оширгани ҳақида бирма-бир сўз юритмоқчимиз. Дастлаб Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан бошлаймиз.

“Нефтчи” жамоаси янги мавсум аввалидан кўплаб футболчилар билан шартнома имзолади. Фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко чемпионликни мақсад қилгани аниқ. Буни амалга оширилган трансферлар ҳам кўрсатиб турибди.

Келинг! Якунланган трансферлар ойнасида “Нефтчи” сафига бориб қўшилган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз:

1 -Жасур Жалолиддинов — Ярим ҳимоячи

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов “Олимпик” сафида ўтган мавсумда ажойиб ҳаракат қилган ҳолда, аввалги формасини тиклашга эришди. Шу сабабли “Нефтчи” жамоаси ушбу ёш иқтидорни ўз сафига қўшиб олди.

Жалолиддинов ўтган мавсумда “Олимпик” сафида умумий 20та ўйинда иштирок этиб, 5та гол урган ва 3та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Жасур Жалолиддинов 2002 йил Навоий вилоятида туғилган. У фаолияти давомида “Бунёдкор”, “Локомотив, “Тамбов”, “Андижон”, “Локомотив”, “Қайрат” ҳамда “Олимпик” жамоаларида тўп тепди. Жасур ўзи тўп сурган жамоаларида умумий 92 ўйинда иштирок этиб, 10та гол уришга эришган.

Кўриб турганингиздек, Жалолиддинов ёш бўлишига қарамасдан кўплаб жамоаларда тўп сурган. Бу эса катта тажриба йиғишга сабаб бўлди. Шунинг учун Жалолиддинов янги мавсумда “Нефтчи”нинг асосий футболчиларидан бири бўлиши кутилмоқда. Чунки Жалолиддинов ҳужум ташкил қилиш ва стандарт вазиятларни голга айлантиришда жуда фаол футболчилар тоифасига киради.

2 — Шоҳруз Норхонов — Ҳужумчи

Ҳужумчи ўтган мавсумда ҳам “Навбаҳор”, ҳам “Бухоро” сафида ҳаракат қилишга улгурди. Норхонов дастлаб, “Навбаҳорда” ярим мавсум ҳаракат қилди.

Бироқ, Бабаян иккинчи даврада унга ишонч билдирмади ва “Бухоро”га қўйиб юборди. Шоҳруз якунланган мавсумда 25 ўйинда иштирок этди ва 3та гол уришга эришди холос. Лекин “Нефтчи” бош мураббийи Левченко унга ишонч билдириб, фарғоналиклар сафига қўшиб олди.

Маълумот учун, Норхонов 1993 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У фаолияти давомида “Обод”, “Бунёдкор”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор” ва “Бухоро” жамоаларида тўп сурган. Норхонов ўзи топ тепган жамоалари сафида умумий 219та ўйинда иштирок этган ва 82 гол уришга эришган.

3 — Санжар Қодирқулов — Ярим ҳимоячи

Қодирқулов ўтган мавсумда “Локомотив” сафида Про лигада иштирок этди. Санжар “Локо” сафида 18 ўйинда иштирок этиб, битта гол уришга эришган.

Маълумот учун, Санжар Қодирқулов 1997 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У фаолияти давомида “Бунёдкор”, “Металлург” ҳамда “ Локомотив” клублари сафида 153 ўйинда иштирок этиб, 9та гол урган. Статистикалардан кўриниб турибдики, Қодирқулов ҳужумга қараганда ҳимояга кўпроқ ёрдам берувчи футболчилар қаторига киради.

4 — Манучехр Сафаров — Ярим ҳимоячи

Манучехр Сафаров Тожикистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Сафаров ўтган мавсумда “Локомотив” сафида ҳаракат қилди. У “темирйўлчилар” учун 14 ўйинда иштирок этиб, битта гол урган.

Ферганский клуб представил таджикского футболиста - видео - SPORTS.tj:  Новости спорта в Таджикистане | СНГ и мире

Маълумот учун, Манучехр 2001 йил Хўжанд шаҳрида туғилган. У фаолияти давомида “Хўжанд”, “Локомотив” Помир, “Истиқлол”, “Персеполис” ҳамда “Локомотив” Тошкент жамоаларида тўп тепган. Сафаров ушбу клублар сафида умумий 77 ўйинда иштирок этиб, 5та гол урган.

5 — Жавоҳир Қаҳрамонов — Ярим ҳимоячи

Хабарингиз бор, Жавоҳир Қаҳрамонов аввалги мавсумда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафида ҳаракат қилган. Ушбу футболчи жиззахликлар сафида умумий 25 учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 2 голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Жавоҳир Қаҳрамонов 1996 йил Термиз шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида “Бунёдкор”, “Обод”, “Динамо”, “Бухоро” ва “Сўғдиёна” жамоалари сафида ҳаракат қилган.

Жавоҳир Қаҳрамоновнинг гуллаган даври “Сўғдиёна” жамоасига тўғри келади. У жиззахликлар сафида умумий 101 ўйинда 19та гол уришга эришган.

6 — Санжар Қувватов — Дарвозабон

Биламизки, Қувватов узоқ йиллардан бери Ўзбекистон Суперлигасида ҳаракат қилади. Энди у Водий томон сафар қилди. Қувватов фарғоналиклар сафига бориб қўшилишидан аввал “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилди. У ўтган мавсумда 20 ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 19та гол олиб чиқди.

Расман! Санжар Қувватов "Нефтчи" билан шартнома имзолади

Маълумот учун, Қувватов 1990 йил Касби туманида туғилган. У фаолияти давомида “Машъал”, “Насаф” ҳамда “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган ва 188 ўйинда иштирок этган.

7 — Жалолиддин Жумабоев — Ҳимоячи

Жумабоев ўтган мавсумда “Локомотив” сафида ҳаракат қилди ва “темирйўлчилар”нинг Суперлигага қайтишига катта ҳисса қўшди. У “Локо” сафида 18 ўйинда иштирок этиб, 3та гол уришга эришган.

Жалолиддин Жумабоев "Нефтчи" футболчисига айланди

Маълумот учун, “Нефтчи” ушбу тажрибали ҳимоячи билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Жумабоев 2000 йил Тошкент шаҳрида тугилган. У профессионал фаолияти давомида “Локомотив” сафида ҳаракат қилган ва 71 ўйинда иштирок этиб, 5та гол уришга эришган.

8 — Ботирали Эргашев — Дарвозабон

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланган Ботирали Эргашев “Нефтчи” сафига қўшилишидан аввал ОКМК жамоасида тўп тепди. У ўтган мавсумда олмалиқликлар сафида 18 ўйинда иштирок этган.

Эргашев янги мавсумда “Нефтчи”нинг асосий дарвозабони бўлиши кутилмоқда. Чунки у ОКМК сафида катта тажрибага эга бўлди ва миллий терма жамоа йиғинларида доимо иштирок этди.

Маълумот учун, Ботирали 1995 йил Наманган вилоятида туғилган. У фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Динамо”, “Қўқон-1912" ҳамда ОКМК сафида ҳаракат қилган. У тўп тепган жамоалари сафида умумий 97 ўйинда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Ботирали Эргашев 2018 йил Осиё кубогида U-23 терма жамоамиз билан чемпионликни тантана қилган.

9 — Боян Сигер — Ҳимоячи

“Нефтчи” ўз сафига яна бир ҳимоячи Боян Сигерни қўшиб олди. Сербиялик футболчи аввал “Навбаҳор” сафида ҳам ҳаракат қилган.

Boyan Siger "Neftchi" futbolchisi!

Маълумот учун, Сигер 1994 йил Сербияда туғилган. У фаолияти давомида “Инджижа”, “Никсич”, “Рад”, “Навбаҳор” ҳамда “Кедаҳ Дарул Аман” жамоалари сафида ҳаракат қилган. У ўзи тўп тепган жамоалари сафида умумий 157 ўйинда иштирок этиб, 5та гол уришга эришган.

10 — Кетелин Карп — Ярим ҳимоячи

Ҳимояда ҳам ҳаракат қила оладиган бу футболчи ўтган мавсумда Руминиянинг “УТА-Арад” жамоасида ҳаракат қилган ва 15 ўйинда иштирок этиб, 2та гол урушга эришган.

Маълумот учун, Карп 1993 йил Молдовада туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Динамо Киев-2", “Клуж”, “Стеауа”, “Константа”, “Уфа”, “Тамбов”, “Динамо Б”, “Уфа” ҳамда “ УТА-Арад” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Кетелин ушбу жамоалар сафида умумий 202 ўйинда иштирок этиб, 7та гол уришга эришган.

11 — Хуршид Мухторов — Ҳимоячи

Мухторов ўтган мавсумда Фарғонанинг бошқа жамоаси “Турон” шарафини ҳимоя қилди. У яйпанликлар сафида 21 ўйинда иштирок этиб, 4та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Хуршид Мухторов 1994 йил Гулистон шаҳрида туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Қўқон-1912", “Сўғдиёна, “Локомотив”, ОКМК, “Насаф”, “Навбаҳор”, “Локомотив” ҳамда “Турон” жамоалари шарафини ҳимоя қилган ва умумий 145 ўйинда иштирок этиб, 8та гол уришга эришган.

12 — Ҳусайн Норчаев — Ҳужумчи

“Нефтчи” трансферлар ойнасида яна бир Олимпия терма жамоамиз аъзоси Ҳусайн Норчаевни ҳам ўз сафига қўшиб олди. Норчаев аслида “Аланья” клуби футболчиси ҳисобланади. Шу сабабли фарғоналиклар ёш иқтидорни бир йиллик муддат билан ижарага олди.

Ҳусайн ўтган мавсумда Россия биринчи лигасида 8 ўйинда иштирок этди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Норчаев 2002 йил Яккабоғ туманида туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Насаф” ҳамда “Аланья жамоалари сафида умумий 84 ўйинда иштирок этиб, 25та гол урушга эришган.

13 — Баҳруз Облақулов — Ҳужумчи

Ёш иқтидорли футболчи “Нефтчи билан 3 йиллик шартнома имзолади. Лекин ушбу футболчининг асосий жамоада иштирок этиши сўроқ остида, чунки юқорида санаб ўтганимиздек, фарғоналиклар бир нечта бошқа ҳужумчилар билан ҳам шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Облақулов ўтган мавсумда “Машъал” U-19 жамоаси сафида 29та гол уриб, мавсум тўпурарига айланган эди.

14 — Эффионг Нсунгуси — Ҳужумчи

“Нефтчи”нинг энг катта трансферларидан бири бу нигериялик ҳужумчи Эффионг Нсунгуси бўлди. Эффионг ўтган мавсумда Қозоғистоннинг “Атурай” сафида ҳаракат қилган ва 7та гол уришга эришган.

Маълумот учун, Эффионг Нсунгуси 1999 йил Нигерияда туғилган. У фаолияти давомида “Интер Аллиэс”, “ҲБ Коге”, ҳамда “Атурай” жамоалари сафида ҳаракат қилган. Эффионг ушбу жамоалар сафида умумий 102 ўйинда иштирок этиб, 21та гол уришга эришган.

Кўриниб турибдики, “Нефтчи” жамоаси янги мавсум учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Буни амалга оширилган трансферлардан ҳам сезиш мумкин. Фарғоналиклар янги мавсум олдидан 14 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олган. Бундан ташқари, яна бир нечта футболчилар билан шартномалар узайтирилди.

Янги келган футболчиларга жой ажратиш мақсадида кўплаб футболчилар билан ҳам шартномалар бекор қилинди.

Хабарингиз бор, Виталий Левченко ўтган мавсумда Суперлиганинг “Энг яхши мураббийи” деб топилган эди. Бироқ, унинг жамоаси сўнги турлардаги пасайиш эвазига юқори ўринлардан қуруқ қолган.

Шу сабабли ушбу мураббий ўтган мавсумдаги хатоларни такрорламаслик учун кўплаб янги футболчиларни жамоага олиб келди. Кўрамиз! “Нефтчи” янги мавсумда қандай натижа қайд эта олар экан?

Манба: std.uz
Киритилди: 08:00, 28.02.2024.
Ўқилди: 2730 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.