"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия кубоги 1/8 финалида "Лутон" устидан қозонилган ғалаба (6:2) ҳақида фикр билдирди. Норвегиялик бу учрашувда пента-трикка эришди.
“Ўйин режамиз бор эди ва ҳамма уни яхши бажарди. Ҳамма яхши ўйнади. Кевин Де Брюйне ажойиб. У қўлидан келадиган энг яхши нарсани қилади. У билан ўйнаш жуда ёқимли. Биз иккаламиз бир-биримиздан нимани хоҳлаётганимизни биламиз. У ақлли футболчи ва мен у билан ўйнашдан завқланаман. Менинг жисмоний ҳолатим? Мен энг яхши ҳолатга қайтяпман. Ниҳоят ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бу ажойиб туйғу. Ҳаяжонли вақтлар олдинда. Биз ҳаракат қилишга тайёрмиз”, - дея Холанд сўзларини келтиради BBC.