Норвегиянинг "Хам-Кам" клуби футболчиси Арчанж Монду 19 ёшида вафот этди, деб хабар беради жамоа расмий сайти.
"Бу ҳамма учун жуда оғир кун", - деди "Хам-Кам" бош директори Бент Свеле футболчининг ўлими ҳақида.
Футболчининг жасади ўз квартирасидан топилган. Ярим ҳимоячининг ўлими сабаби маълум қилинмаган.
Жорий мавсумда у клуб сафида учта ўйин ўтказиб, битта гол урганди.
"Хам-Кам" 2023 йилги мавсумда Норвегия чемпионатида 11-ўринни эгаллади.