Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ёзда янги вингер сотиб олмоқчи.
Журналист Мигель Дэлайнининг маълумотларига кўра, "шпорлар" раҳбарияти энди икки футболчидан бирини танламоқчи.
Гап "Вулверхэмптон"дан Педро Нету ва "Кристал Пэлас"дан Эберечи Эзе ҳақида кетмоқда. Қайд этилишича, “Тоттенхэм” ҳали қанот ҳужумчиси лавозимига устувор номзод бўйича қарор қабул қилмаган.
Тўғри, муаммо шундаки, ягона вариант Нету бўлади, чунки ҳозирда "Манчестер Сити" Эзе учун асосий даъвогар саналади.