"Сассуоло" - "Наполи" учрашувида Виктор Осимҳен хет-трик қайд этди.
Нигерия терма жамоасининг 25 ёшли ҳужумчиси А Серия 21-туридан ўрин олган “Сассуоло” билан қолдирилган ўйиннинг биринчи бўлимида иккита урди, кейин эса ўйиннинг иккинчи бўлими бошида хет-трикни расмийлаштирди. Шунингдек, у Хвича Кварацхелияга ассистентлик ҳам қилди.
Виктор Италия чемпионатининг жорий мавсумидаги 15-учрашувида 9, 10 ва 11-голларини киритди.
Шундай қилиб, Осимхен кетма-кет олтинчи мавсумда лигада 10+ гол урди.
2018/19 йилги мавсумда у Бельгия олий лигасида “Шарлеруа” сафида 12 та гол урди. Кейинги мавсумда у Франция 1-лигасида “Лилль” сафида 13 та гол урди.
“Наполи” сафида ўтказган олдинги мавсумларда Осимхен 10, 14 ва 26 та гол урган.