Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Бабаян "Навбаҳор"да "Пахтакор" қурмоқчи(ми?)

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” бир неча йиллардан бери Ўзбекистон Суперлигасида чемпионликни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.Бироқ, наманганликлар мавсум охирида кўплаб хатоларга йўл қўйган ҳолда чемпионликдан маҳрум бўлмоқда.

Жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян янги мавсумда яна чемпионликни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилади. Буни амалга оширилган трансферлардан ҳам кўриш мумкин.

Ал Иттиҳод Навбаҳор ўйини расмлари 2

Келинг! “Навбаҳор” ўз сафига қўшиб олган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтсак:

1 — Одил Ҳамробеков — Ярим ҳимоячи

Айни пайда Суперлигада фаолият олиб борадиган ярим ҳимоячилар орасида ажралиб турувчи Одил Ҳамробеков энди “Пахтакор”нинг сўнги мавсумлардаги асосий рақиби “Навбаҳор” сафига бориб қўшилди. Ушбу футболчи бир неча йиллардан бери “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган ҳолда “шерлар”га чемпионликни қўлга киритишда катта ёрдам берган. Шу сабабли Бабаян ўз жамоасида ушбу футболчини қўшиб олди.

Бундан кўринадики, Бабаян ўз жамоасини кучайтириш билан биргаликда асосий рақибини қандайдир маънода кучсизлантиришга ҳам эришди. Маълумот учун, Одил Ҳамробеков 1996 йилда туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Насаф”, “Шабаб Ал Аҳли” (БАА) ва “Пахтакор” сафида ҳаракат қилган. Ҳамробеков ушбу жамоалар сафида умумий 144 ўйинда иштирок этган. Ҳамробеков шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳам асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. У ўз даражасини Осиё кубогида ҳам кўрсатиб қўйди ва алмаштириб бўлмас футболчи эканлигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Ҳамробеков ўтган мавсумда “Пахтакор” сафида 30 ўйинда иштирок этди ва иккита гол уриб, бир голли узатмани амалга оширди.

2 — Фаррух Сайфиев — Ҳимоячи

Бабаян “Пахтакор”нинг яна бир асосий футболчиси Фаррух Сайфиевни олиб қўйди. Бу билан наманганликлар янги мавсум олдидан чап қанот муаммосини ҳал қилди. Сабаби Сайфиев узоқ йиллардан бери Суперлигада энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилади. Шунингдек, мунтазам равишда Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам чақирув олади.

Маълумот учун Сайфиев 1991 йил Самарқанд вилоятида туғилган. У фаолияти давомида “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари шарафини ҳимоя қилди ва 205 ўйинда иштирок этди. Фаррух ҳимоячи бўлишига қарамасдан гол уриш бўйича статистикаси ҳам яхши. Чунки у “Насаф” сафида 13та, “Пахтакор” сафида эса 7та гол уришга эришган. Сайфиев ўтган мавсумда “Пахтакор” сафида 31 ўйинда иштирок этиб, иккита гол урган ва 8та голли узатмани амалга оширган.

3 — Сияваш Ҳақназари — Ярим ҳимоячи

“Навбаҳор” эронлик ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназарини ҳам ўз сафига қўшиб олди. Ҳақназари ўтган мавсумда ОКМК сафида ажойиб ҳаракат қилди ва 31 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Сияваш Ҳақназари 1995 йилда туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Малаван”, “Скала”, “Волн” ҳамда ОКМК сафида ҳаракат қилган. Сияваш ушбу жамоалар сафида умумий 150 ўйинда иштирок этиб, 26та гол уришга эришган.

4 — Русланбек Жиянов — Ҳужумчи

Олимпия терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири Руслан Жиянов Россиядаги нисбатан муваффақиятсиз фаолиятидан кейин “Навбаҳор” сафига бориб қўшилди. Бу трансфер орқали Бабаян ўтган мавсумда ёрқин ўйин кўрсатган Остон Ўрунов ўрнини Жиянов билан тўлдирди. Маълумот учун, Жиянов 2001 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Олимпик” ва “Пари Нижний Новгород” жамоаларида тўп тепган. Жиянов ушбу жамоалар сафида умумий 51 ўйинда иштирок этиб, 7та гол уришга эришган.

Расман: Руслан Жиянов

Руслан Жиянов ёш иқтидорли футболчилардан биридир. У апрель ойида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтадиган У-23 Осиё кубогида иштирок этиши кутилмоқда.

5 — Нурмуҳаммад Тошпўлатов — Ярим ҳимоячи

Ушбу футболчи 2002 йилда туғилган. У ўтган мавсумда “Локомотив” билан Про лигада иштирок этиб, 17 ўйинда майдонга тушган ва 2та гол ҳамда бир голга ассистентлик қилган. Маълумот учун, Тошпўлатов “Локомотив” сафида Суперлигада ҳам иштирок этган ва 28 ўйинда майдонга тушиб, бир голга ассистентлик қилган.

Бундан ташқари Нурмуҳаммад Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам “Локо” шарафини ҳимоя қилган ҳолда 8 ўйинда иштирок этган ва бир гол уришга эришган.

6 — Гиорги Никабадзе — Ҳужумчи

Грузиялик ушбу футболчи 1991 йилда туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Банага”, “Гурия”, “Колхети-1913», “Телави”, “Мерани”, “Динамо” (Батуми), “Самгурали”, “Гудия Юнайтед” ҳамда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоалари сафида ҳаракат қилган.
Никабадзе ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида фарғоналиклар сафида ҳаракат қилди ва 12 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” “Нефтчи”дан ҳужумчи сотиб олишни яхши кўради. Чунки наманганликлар ўтган мавсумда ҳам фарғоналиклар олиб келган легионер Тома Табатадзени ҳам сотиб олган эди. Тома ҳозирда “Навбаҳор”нинг асосий ҳужумчисига айланган.

7 — Александр Лобанов — Дарвозабон

Ўзбек футбол мухлисларининг ҳеч ҳам ёдидан чиқмайдиган ушбу дарвозабон яна Самвел Бабаян билан бирга ишлайди. “Навбаҳор” Ўткир Юсуповга ўринбосар сифатида Лабановни ҳам ўз сафига қўшиб олди.

Маълумот учун, Лабанов 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У профессионал фаолияти давомида “Пахтакор”, ОКМК, “Сўғдиёна”, “Кайсар-Жас”, “Акжайик”, “Бухоро”, “Персеполис” ҳамда “Металлург сафида ҳаракат қилган. У ўзи фаолият олиб борган жамоалари сафида умумий 310 ўйинда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Александ Лобанов фаолияти давомида уч карра Ўзбекистон чемпиони ва Эрон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.
Кўриб турганингиздек, Самвел Бабаян “Навбаҳор”га ҳам тажрибали ҳам ёш футболчиларни жалб қилди. Бундан ташқари, жамоанинг асосий футболчилари бўлган Жамшид Искандаров ва Ўткир Юсупов билан ҳам шартнома узайтирилди.

Бу орқали жамоа Суперлиганинг 2024 йилги мавсумида асосий фаворитга айланди.
Кўрамиз! “Навбаҳор” янги мавсумда кучайтирилган таркиб билан қандай ўйин кўрсатар экан?

Манба: std.uz
Киритилди: 15:02, 29.02.2024.
Ўқилди: 5778 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.