Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Динамо» янги футболчиларни таништирди

Баҳо:
+ | -

Бугун Самарқанд вилояти ҳокимиятининг катта мажлислар залида «Динамо» ПФК  тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Маросимда дастлаб «Динамо» клуби мутассадилари ва жамоа аъзоларини  Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошланди. Зиёрат давомида «Динамо» клубининг янги мавсумдаги ўйинларига омадлар тиланиб , Қурьон тиловат қилинди. Шундан сўнг барча мажлислар залида тўпланди. Тадбирда 200дан ошиқ киши иштирок этди.

Тадбирга вилоят ҳокими Мирзаев Зоир Тоирович , ҳоким ўринбосарлари, спорт федерациялари президентлари,  «Динамо» клуби  раҳбарияти, клуб футболчилари, ўринбосарлари таркиби ва вилоятимиздаги футбол мураббийлари,  «Шердор», «Регистон» клубининг футболчиси ва раҳбарияти, футбол интернат тарбияланувчилари, «Динамо» ПФК нинг мухлислар фан клуби етакчилари ва жамоани фахрий мухлислари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида «Динамо» клуби тарихи ва бугунини ўз ичига олган видеоролик намоиш этилди. Унда жамоанинг фахрий футболчилари алоҳида  қилиб кўрсатиб чиқилди.

Шундан сўнг даврага «Динамо» клубининг ушбу мавсумдаги таркиби аъзолари саф  тортиб кириб келишди.  Сўнгра сўзга чиққан футбол фахрийлари «Динамо» га омад тиладилар.

«Динамо» клуби бош мураббийи деб эълон қилинган Камо Газаров «Динамо»  ҳақида мавсумолди фикрларини билдириб ўтди.

«Динамо» клубининг асосий мақсади маҳаллий ўйинчиларимиз билан яхши натижалар қайд этиш. Мухлислар ҳар бир ўйиндан лаззат олсин. Чиройли ўйин кўрсатиб ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз» – деб айтиб ўтади «Динамо» клубининг бош мураббийи.

Сўнгра клубга таклиф этилган янги футболчиларга ўз рақамлари ва исм-фамилиялари тушурилган  футболкалар тақдим этилди.

Унга кўра янги футболчиларга қуйидаги рақамлар тақдим этилди.
Александр Клецков - 13, Акмал Холмуродов - 16, Темур Дадашев - 24, Олег Горвиц - 73, Азамат Бобожонов - 21, Сардорали Атоев - 14, Владимир Киликевич - 9.

Сўнгра вилоят ҳокими ва Самарқанд вилоят  футбол федерациясининг президенти Зоир Тоирович Мирзаев сўзга чиқди.

«Вилоятимизда  футболга эътибор кундан кун ошиб бормоқда. Мақсадимиз ёшлар учун барча шароитларни яратиб бериш . Жумладан ушбу йилда  шаҳримизнинг аҳоли гавжум ҳудудларидан 8 та сунъий қопламали футбол майдонлари қурилиши режалаштирилган. Буларнинг барчаси «Динамо» клуби ривожланиши ва унга футболчилар етказиб бериш учун қилинмоқда. «Динамо» дан ушбу мавсумда  юқори савиядаги ўйинлар кутиб қоламиз. Уларга омад тилайман» – дея ўз фикрларини билдириб ўтди.

Сўзга чиққан жамоа яримҳимоячиси Сирожиддин Сайфиев мухлисларини хурсанд этиш учун жамоа бор кучини  бериб ўйнашини таъкидлаб ўтди.

Манба: www.samfutbol.uz
Киритилди: 19:00, 27.02.2013.
Ўқилди: 6275 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6679]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3124]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3041]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2232]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2024]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1921]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1821]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1818]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1613]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1555]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик