«Ливерпуль» академияси йиллар давомида жуда кўп иқтидорларни ишлаб чиқарди ва Юрген Клопп, албатта, раҳбарлик даврида ёшларга имконият беришдан қочмади.
Клопп Лига кубоги финалида «Челси»га қарши ўйинда марказий ўринни эгаллаган ёшлар билан «қизиллар»га «Уэмбли»даги финалда ғалабасидан фахрланди.
Биз Клоппнинг «Ливерпул»ни бошқарган даврида академиядан чиқиб «порлаган» футболчилар ҳақида сўз юритамиз.
Дарвозабон: Каомин Келлеҳер
Қачонки 25 ёшли футболчига имконият берилса, у таслим бўладигандек кўринади. Захира дарвозабон бўлиш баъзан четда узоқ давом этган ўйинларни ҳисобга олсак қийин бўлиши мумкин, аммо Келлехер имконият берилганда ҳар доим ўзини кўрсатишни уддалайди.
2019 йилда дебютини нишонлаганидан кейин Ирландия терма жамоаси посбони 37 та ўйинда майдонга тушди ва бу ўйинларнинг аксарияти кубокда бўлди. «Ливерпул»га бу дарвозабон керак, айниқса, Алиссон жароҳат олган вақтларда.
Ҳимоячилар: Трент Александр Арнольд
Шубҳасиз, Клопп қўл остидаги академиянинг энг яхши тарбияланувчиси. Александр-Арнольд - замонавий қанот ҳимоячиси ва Европада кам сонли ўйинчилар унинг ўйин услубига эга.
У футболчилик фаолиятини якунлагач, Премер-лиганинг барча даврларининг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси сифатида эътироф этилиши учун яхши имконият бор. Бошқа даъвогарлардан кўра бунга жуда яқин.
Нэт Филипс
«Ливерпуль»да илк бор майдонга тушганида, Филипс 23 ёшда эди. Юқори малакали марказий ярим ҳимоячи, айниқса, 2020-21 йилги мавсумда муҳим роль ўйнади, чунки «қизиллар» орқа чизиғида жароҳатлар сони кўпайиб кетди.
У мавсумни ижарада ўтказган бўлсада, бугунги кунда ҳам «Ливерпул»га тегишли. «Селтик» билан қисқа муддат ижарага олингандан сўнг, у январь ойида Чемпионшип жамоаси "Кардифф Сити"да мавсум охиригача ўйнади.
Жарелл Куанса
«Ливерпуль»нинг сўнгги кунлардаги вундеркиндларидан бири. Охирги 12 ой Куанса учун ажойиб ўтди, чунки у "Бристол Роверс"даги ижарадан «Ливерпуль»нинг асосий таркибига ўтди.
Жоэл Матип ҳозирда расман жароҳатда бўлганлиги сабабли, Куанса порлаш имкониятидан фойдаланди. 21 ёшли футболчи жорий мавсумда 21 та ўйинда майдонга тушди ва кўрсатган ўйинлари билан кўплаб олқишларга сазовор бўлди.
Конор Бредли
Тўғри, биз Бредли табиий равишда чап қанот ҳимоячиси эмаслигини биламиз, лекин биз ўйлаймизки, у бу ролда етарлича ўзини кўрсата олади.
Ўтган мавсумда "Болтон Уондерерс"га ижара асосида кўчиб ўтди, Бредли бу йил ўз имкониятини қўлга киритди. Сўнгги еттита ўйинда бешта гол урган ҳолда, клуб келажагига айланмоқда.
Ярим ҳимоячилар: Педро Чиривелла
Марказий ярим ҳимоячи уч йилни «Ливерпул» академиясида ўтказди ва олдинги бош мураббий Брендан Рожерс қўл остида бир неча дақиқа вақт ажратилганидан сўнг Клопп қўл остида тўлиқ дебют қилди.
Чиривелла охир-оқибат Энфилдда ўзини кўрсата олмади, аммо ўшандан бери у бошқа жойда муваффақиятли ўйинлар кўрсатди. 26 ёшли футболчи ҳозирда Лига 1 «Нант» сардори бўлиб, у ерда 100 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган.
Стефан Байчетич
Ўтган мавсумдаги кўзни қамаштирувчи ютуқ кампаниясидан сўнг, «Ливерпуль» мухлислари жароҳати туфайли Байчетични кўриш имкониятига эга бўлишмади.
Ўсмир сўнгги бир неча ой ичида бир қатор омадсизликларни бошдан кечирди ва клуб уни тез орада ортга қайтаришга шошилмайди. Қийинчиликларни енгиб ўтиб, у ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ қайтишга қодир.
Кёртис Жонс
Маҳаллий йигитнинг асосий жамоада ўсиб бораётганини кўриш ҳар доим кўзга чиройли кўринади. 2018 йилда Клопп даврида ўзининг биринчи имкониятини қўлга киритганидан кейин Жонс катта саҳнага чиқди.
23 ёшли футболчи клуб сафида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди ва дебютидан бери бешта совринни қўлга киритди.
Серхи Канос
Испаниялик вингер 2015-16 йилги мавсумнинг сўнгги кунида "Вест Бромвич"га қарши ўзининг «Ливерпуль»даги дебют ўйинида иштирок этди.
Канос Клопп қўл остида ўзини кўрсата олмаган бўлсада, у кетганидан кейин ўзи учун яхши иш қилди. «Брентфорд»даги олти йиллик фаолияти билан машҳур бўлган Канос «арилар» сафида 249 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг кўтарилишида муҳим роль ўйнади.
Шу кунларда «Ливерпул» академияси собиқ битирувчиси ватанига қайтиб, «Валенция»да ўйнамоқда. Агар у бир кун келиб Премер-лигага қайтса, ҳайрон бўлмаймиз.
Райан Кент
Тезкор қанот ҳужумчисига 2016 йилда Англия кубоги доирасида «Эксетер» билан ўйинда Клопп ўзининг биринчи имкониятини беришга қарор қилди. Бу унинг клубдаги ягона катта ўйин бўлди, аммо у кетганидан кейин ўзи учун яхши иш қилди.
«Рейнжерс»даги фаолияти билан машҳур бўлган Кент клубда беш йиллик фаолияти давомида ўзини Иброхда асосий ўйинчи сифатида кўрсатди. 200 дан ортиқ ўйин ўтказиб, иккита совринни қўлга киритган 27 ёшли футболчи Шотландияда кўплаб унутилмас дақиқаларни ўтказди.
Шу кунларда сиз уни «Фенербахче»да фаолият олиб бораётганига гувоҳ бўласиз.
Ҳужумчи: Райан Брюстер
Брюстер 2020 йилда катта истиқболга эга эди ва "Шеффильд Юнайтед" таркибида бўлганида «Ливерпуль» унинг трансфери учун 23,5 миллион фунт стерлинг тўлашга муваффақ бўлди.
«Ливерпуль»ни тарк этганидан бери, Брюстер "Брамалл Лейн"даги ўзининг юқори нархини оқлаш учун курашди. «Блейдлар» сафида у 75 ўйинда атиги 5 та гол урган, «Ливерпуль» эса қайсидир маънода тўғри қарор қабул қилган.