Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Винисиус судда "Валенсия" мухлислари орасида оммавий ирқчиликни даъво қилмади

Баҳо:
+ | -

Винисиус Жуниор судда "Валенсия" мухлислари орасида оммавий ирқчиликни даъво қилмади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг ўтган мавсуми 35-тур учрашуви вақтида "Валенсия" мухлислари Винисиус Жуниорни ҳақорат қилиб, "Реал" қанот ҳимоячисини "маймун" деб аташган ва бу ўйин 8 дақиқага тўхтатилишига сабаб бўлганди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Винисиус судда ирқчилик иши бўйича видеобоғланиш орқали кўрсатма берди - 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган уч киши гумон қилинмоқда ва улар аллақачон "Валенсия" стадионига бир умрга киришлари тақиқланган. Қайд этилишича, бразилиялик футболчи нутқи давомида 2-3 киши эмас, балки “Месталья”даги кўп сонли ишқибозлар иштирок этганини айтиб, баъзида мухлисларни ғазаблантираётганини тан олган.

Бироқ, Marca нашрининг EFE агентлигига таяниб хабар беришича, Винисиус бутун стадионда ирқчиликни даъво қилмаган. Учрашув стенограммасидан маълум бўлишича, бразилиялик ўзи таниб олишга муваффақ бўлган бир нечта мухлисларнинг қичқириғидан хафа бўлган. Шу билан бирга, "Реал Мадрид" вингери ўйин бошланишидан олдин ҳам ўзига нисбатан ҳақоратларни эшитганини таъкидлаб, "Месталья"даги вазиятни кескин деб таърифлади.

Келаси пайшанба, 7 март куни Валенсия судида иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади, унда гувоҳлар кўрсатма беради. Жумладан, ирқий зўравонликка ҳам учраган "Реал Мадрид" ҳимоячиси Эдер Милитао видео ҳавола орқали гапирди.

Киритилди: 22:34, 29.02.2024.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.