Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Голли узатма қироллари

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt интернет-портали сўнгги 10 йил ичида топ-5 чемпионатларда энг кўп голли узатма берган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Келинг, сизларга рейтингнинг юқори бешлигидан ўрин олган футболчилар билан таништириб ўтамиз.

5-ўрин - Неймар

Ҳозирда фаолиятини Саудия ўлкасида давом эттираётган Неймар "Барселона" ва "ПСЖ" сафида тўп тепиб юрган вақтларда голлар билан бирга жуда кўп голли узатмаларни ҳам амалга оширган. Бразилиялик қанот вингери сўнгги 10 йил давомида Испания ва Франция чемпионатининг жами 336 та ўйинида майдонга тушиб, 141 та голли пас беришга улгурди. Эҳтимол, у "Барса"дан кетмаганида бу кўрсаткичлар янада юқори бўлиши мумкин эди...

4-ўрин - Анхель Ди Мария

Аргентиналик қанот ҳужумчиси кўп ҳам тилга олинмасада ўзи ҳаракат қилган жамоаларида жуда фойдали ишлари билан ажралиб турган. У топ лигаларда "Реал", "МЮ", "ПСЖ" ва "Ювентус" сафида 397 та баҳсда 155 бор шерикларига гол уриш имконини яратиб берган. 36 ёшли футболчи ҳозирда "Бенфика" аъзоси ҳисобланади ва катта эҳтимол бу унинг Европадаги сўнгги клуби бўлади.

3-ўрин - Томас Мюллер

Узоқ йиллар давомида "Бавария"нинг алмаштириб бўлмас футболчиси бўлган Мюллер рейтингда 3-ўринни эгаллади. У "қизил машина" учун 461 та ўйинда 183 та голли пас берган. Томаснинг 34 ёшда эканлигини ҳисобга олсак, у бу натижасини 200 тага етказиб қўйиш учун ҳаракат қилса бўлади.

2-ўрин - Кевин Де Брюйне

Бельгиялик иқтидор эгаси айни вақтда жаҳоннинг энг яхши плеймейкери десак, муболаға бўлмаса керак. У 5 ойлик жиддий жароҳатидан тузалиб, сафга қайтганидан сўнг ўзининг пик формасини тиклаб олмоқди. У Англия кубоги доирасидаги сўнгги ўйинда Эрлинг Холандга бир ўйиннинг ўзида 4 та голли узатма берганини ҳам қайд этиш лозим. 32 ёшли ҳужумчи сўнгги 10 йилда "Вольфсбург" ва "Манчестер Сити" учун 441 та ўйинда 202 та голли узатма берган. Кўп эҳтимол у кейинги 1-2 ўйинда бу борада рейтинг пешқадамига айланиб олади. Агарда келаси ёзда КДБ Саудия клубларидан бирига ўтиб кетиб қолмаса камида яна 2-3 йил давомида "шаҳарликлар"нинг ҳужумини ўзининг суперпаслари билан таъминлаб тура олади.

1-ўрин - Лионель Месси

Месси нафақат голлар уради, балки голли узатмаларни ҳам маромига етказиб бера олади. Унинг асосий вазифаси гол уриш бўлганига қарамай шерикларини деярли ҳар ўйинда гол уриш учун камида 3-4 бор яхши вазиятга чиқариб юбора олади. Месси сўнгги 10 йилликда "Барселона" ва "ПСЖ" учун 458 та баҳсда 203 та ассист берган. Юқорида Де Брюйне келаси ўйинларда бу рейтингда Мессидан ўтиб кетиши ҳақида бекорга таъкидламаган эдик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:41, 29.02.2024.
Ўқилди: 2290 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6976]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2754]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1834]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1719]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1633]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1566]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1534]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1514]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1508]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик