2022-йилда Науэль Молина “Удинезе”ни “Атлетико”га алмаштирди ва энди бу футболчининг қарори фойдасини истисносиз ҳамма ҳис қилди...
Аргентинанинг Кордова провинциясидаги Эмбалсе шаҳри аҳолиси бундан катта фойда кўрди.
Гап шундаки, Молинанинг ёшлигидаги клуби – "Клуб Наутико Фитц Симон" футболчининг трансферидан бонус олган - тахминан 33 миллион Аргентина песоси миқдорида ва клуб раҳбарияти ушбу пулни барча Эмбалсе аҳолисига фойда келтирадиган инфратузилма лойиҳалари учун шаҳар бюджетига ўтказиш тўғрисида олижаноб қарор қабул қилди.