"ПСЖ" ҳужумчиси Марко Асенсио "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Ҳар йили Тони Кроос учун охирги йилдек туюлади, лекин у тобора яхшиланиб бормоқда.
Ўйлайманки, у ўзи хоҳлаганча ўйнайдиган футболчи", - деди Асенсио.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи 2015-2023 йиллар давомида "қироллик клуби"да Кроос билан бирга ўйнаган.