Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ливан бош мураббийи Тео Буккер: «Федерация қарори барчасини бузиб ташлади»

Баҳо:
+ | -

Ливан футбол ассоцацияси томонидан 24 нафар футболчи келишилган ўйинларда айбланиб, турли муддатларга четлаштирилгани Ливан миллий терма жамоаси бош мураббийи Тео Буккернинг ҳафсаласини пир қилди.

Рамиз Даюб  ("Селангор", Малайзия) бир умрга футболдан четлаштирилган бўлса, яна 2 нафар футболчи 3 йилгача футболдан четда юрадиган бўлди. Германиялик мураббий эса ЖЧ-2014га чиқиб бўлмаслигини таъкидламоқда.

"Бутун мамлакат бошқачароқ қарор қабул қилинишига умид қилганди. Қабул қилинган қарор эса барчасини бузиб юборди", дейди Тео Буккер. "Мен 2-3 кун ичида федерация вакиллари билан учрашаман ва ўз фикримни айтаман. Ҳозирча нима қилишни билмаяпман. Мен директорлар кенгаши ва федерация президенти билан гаплашашим керак. Қалбан синиб қолдим. Мен барчасини ўйлаб кўришим ва тўғри қарор қабул қилишим керак. Бор гап шу".

"Бундан 12 йил аввал Ливанда ишлаганимда ҳам келишилган ўйинлар билан боғлиқ муаммоларбор эди. Шу муаммо туфайли мен мамлакатни тарк этгандим. Орадан 10 йил ўтиб Ливанга қайтсам, ҳамон шу аҳвол", дейди германиялик мутахассис.

Федерация вакиллари футболчиларнинг қарорга нисбатан эътирознома келтиришлари мумкинлигини айтишмоқда. Аммо айрим футболчилар ҳақиқатан ҳам келишилган ўйинларда қатнашганини тан олган.

"Ўзим ишонган бир нечта йигитлар мени ҳайрон қолдиришди. Нима дейишга ҳам ҳайронман. Мен бу мамлакатда кўп ишладим, кўп куч сарфладим, аммо айрим аҳмоқлар барчасини бузиб ташлашди", дейди 64 ёшли Буккер.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Ливан миллий терма жамоалари 26 март куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2014 саралаш баҳсида майдонга тушишади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:26, 28.02.2013.
Ўқилди: 5596 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.