Кириш Регистрация
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия 1-2 Украина
21/06 20:00 ОКМК 4-2 Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Олимпик
21/06 21:00 Польша 1-3 Австрия
22/06 00:00 Нидерландия - Франция
22/06 05:00 Перу - Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия
23/06 03:00 Эквадор - Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия

Суперлига. «Локомотив» – «Металлург»: Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон XХХIII миллий чемпионатини “Металлург” Тошкентда “Локомотив”га қарши ўйин билан бошлайди. Темирйўлчилар мамлакатимизнинг энг номдор клубларидан бири саналади: уч марта мамлакат чемпиони, уч марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва бир неча карра чемпионат совриндори бўлган. Бундан ташқари Суперкубок баҳсларида ҳам икки марта муваффақиятга эришган.

Мазкур жамоалари бугунга қадар кучлилар сафида ўзаро 38  ўйин ўтказган. Шулардан 6 тасида “Металлург”нинг қўли баланд келган. 12 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 20 ўйинда эса темирйўлчилар зафар қучишган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 36:64, тошкентликлар фойдасига.

Тошкентда ўтказилган учрашувларида “Локомотив” катта устунликка эга. 19 та учрашувнинг 12 тасида темирйўлчилар зафар қучишган. 5 та баҳсда кучлар тенг келган. 2 та ўйинда “Металлург” муваффақиятга эришган.

Тошкентда ўтказилган сўнгги 6 та учрашувда қайд этилган натижалар билан танишинг:

12.11.2022. Локомотив – Металлург – 3:1
11.05.2021. Локомотив – Металлург – 1:3
15.06.2020. Локомотив – Металлург – 0:3
15.09.2019. Локомотив – Металлург – 1:1
30.10.2018. Локомотив – Металлург – 1:0
09.03.2018. Локомотив – Металлург – 1:1

“Локомотив” ҳақида

"Темирйўлчилар" олий лига баҳсларида бугунгача 503 та ўйин ўтказиб, шулардан 244 тасида ғалаба қозонишган. 106 ўйинда дурангга эришган, 153 учрашувда эса имкониятни бой берган. “Локомотив” рақиблари дарвозасига 795 та гол уриб, ўз дарвозасидан 581 та тўп олиб чиққан. Жамоанинг миллий чемпионатимиздаги энг йирик ғалабаси – 7:0 (2015 – “Сўғдиёна”, 2017 – “Обод”). Энг йирик мағлубияти – 0:7 (2020 – “Пахтакор”).

“Локомотив” ўтган йили Про лигада қатнашиб, 1-ўринни эгаллаган ҳолда Суперлигага қайтди.

“Металлург” бир қатор юбилейлар бўсағасида

Суперлиганинг бу йилги баҳсларида бекободлик футбол ишқибозлари бир қатор кичик юбилейлар шоҳида бўлишлари кутилаяпти. Жумладан, “Металлург” 4-турда кучлилар сафидаги 750-учрашувини ўтказади. Веско Стешевич шогирдлари бу йилги мавсумни сермаҳсул бошлашса, “Металлург”нинг 900-голи яқин турлар ичида кузатилади. Ҳозиргача бекободликлар рақиблар дарвозасига 895 та гол урган.

Бевосита “Металлург”нинг кучлилар сафидаги статистикасига тўхталадиган бўлсак, ҳозиргача бекободликлар 746 та ўйинда майдонга тушишган: 248 та ғалаба, 156 та дуранг, 344 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 895:1120.

“Металлург”нинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 6:0 (2001 – “Семурғ”, 2006 – “Хоразм”, 2016 – “Машъал”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:7 (2003 – “Навбаҳор”, 2004 – “Насаф”).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:45, 03.03.2024.
Ўқилди: 736 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.