Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Валенсия"га (2:2) қарши ўйиндан сўнг Мадриднинг "Реал" клуби футболчилари жанжал кўтаришди.
Мадридликлар ўйин якунидан норози бўлишди: 99-дақиқада “Реал” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем боши билан гол урди, бироқ англиялик футболчи тўпга тегишидан олдин ҳакам Хесус Хиль Мансано ҳуштаги чалиб, учрашувни якунлади.
Беллингем бу қарордан норози бўлиб, ҳакамга ҳужум қилди, натижада қизил карточка кўрсатилди.
"Флеш-интервью олдидан трибуна остида, якуний ҳуштак чалиниши биланоқ, бир гуруҳ жангчилар пайдо бўлди: Винисиус ва Рюдигер "Валенсия" ходимлари билан жанжаллашди. Маълум бўлишича, Винисиус қўриқчи билан жанжаллашиб қолган. Шундан кейин уни судраб олиб кетишди. Винисиус кийиниш хонасига юборилгунга қадар қўриқчига бақиришда давом этди. Ғазабланган Рюдигер унинг орқасидан эргашди.
Бир неча сониядан сўнг Беллингем пайдо бўлди ва инглиз тилида уч марта лаънатлади. Бир неча дақиқадан сўнг Тчуамени трибуна остига учиб кирди ва оёғи билан интервью стендини синдирди. Унинг оёғи у ерга тиқилиб қолди.
Ва, албатта, “Реал Мадрид”нинг бирорта ҳам футболчиси интервьюга келмади”, - дейди ОККО журналисти Паша Грюнберг .