Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

"Реал" ҳакамларнинг хатоларида "Барселона"ни айбламоқда

Баҳо:
+ | -

"Реал" "Валенсия" билан ўйиндаги ҳакамлик можаросини "Барселона"нинг қилмишини оқибати деб ҳисобламоқда.

Ла Лиганинг 27-тур учрашувининг 99-дақиқасида бош ҳакам Хесус Хиль Мансано мадридликларнинг учинчи голи киритилишидан бир неча сония олдин якуний ҳуштаги чалди ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

"Реал Мадрид" сўнгги ойларда Негрейра бўйича олиб борилаётган терговни ҳисобга олиб, ҳакамлик можароларига анча сезгир. Сўнгги турлардаги воқеалар мадридликларнинг ҳакамларга нисбатан ғазабини оширди, деб ёзади AS нашри.

"Валенсия" билан ўйиннинг 99-дақиқасидаги эпизоддан сўнг, ғазаб энг юқори чўққига чиқди. Клуб нафақат бу қарордан, балки Жуд Беллингемнинг "Лаънати, бу гол-ку!" деган ибораси учун четлатилганидан ҳам ғазабда. "Реал Мадрид" ярим ҳимоячи ҳакамни ҳақорат қилмаганини таъкидлаб, ўйиндан кейинги хабарда Мансано Жуд унга нисбатан тажовузкорлик кўрсатганини ёзганидан ҳайратда. Ушбу сўз қизил карточкага шикоят қилиш жараёнини жиддий равишда мураккаблаштириши мумкин.

"Реал Мадрид" раҳбарияти нима бўлганига тушунмаяпти ва ҳакамларнинг сўнгги турлардаги баҳсли қарорлари "Барселона"га фойда келтирган ва Мадридга зарар келтирганидан шубҳаланмоқда.

"Валенсия" билан ўйиндан сўнг "Реал" "Барселона"ни чемпионлик учун курашга "қайтармоқчи" эканини муҳокама қилди. Жоан Лапорта ва Хавининг ҳакамларга қилган ҳужумлари бурилиш нуқтаси сифатида баҳоланмоқда: бир ой олдин улар Ла Лиганинг адолатлилигига шубҳа билдиришган. "Реал Мадрид"нинг фикрича, "Барселона"нинг баёнотларидан сўнг Мадридга икки томонлама стандартлар қўлланила бошланди. Бу, "Реал"нинг фикрига кўра, жамоага 6 очко олиб келиши мумкин эди.

"Реал Мадрид"нинг фикрича, Лапорта ва Хавининг сўзларидан кейин ҳакамлар ишидаги тенденцияни бевосита кузатиш мумкин. Шу тариқа, мадридликлар "Атлетико" билан ўйинларда унга қарши хатога йўл қўйган деб ҳисобламоқда (клубнинг фикрича, ҳакам Диего Симеоне жамоаси дарвозасига учта пенальти белгилаши мумкин эди). "Агар дербида "Атлетико"га фойдасига берилган учта пенальти кўриб чиқилмаса, эртаси куни улар ўн марта мониторда ўтишарди", - дейди "Реал"дагилар.

Мадридликлар сўнгги икки турда ҳакамлар "Барселона" фойдасига қарор қабул қилганига гумон қилишмоқда. Гап "Сельта" билан ғалабали ўйин ҳақида кетяпти, Роберт Левандовски 93-дақиқада пенальтини ноаниқ амалга оширди, ҳакамлар эса Рафиньянинг жарима майдончасига югуриб киришига эътибор бермади.

Киритилди: 19:47, 03.03.2024.
Ўқилди: 5304 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик