Мичель Санчес "Жирона" Чемпионлар лигасига чиқиш учун курашаётганини айтди.
Жамоа бош мураббийи Ла Лиганинг "Мальорка" билан ўйинидан (0:1) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бизда камчиликлар кўп эди ва ҳужумда тажовузкорлик етишмади. Қийин ўйин бўлди, шамол халақит берди, ўйнаш қийин эди.
Умуман олганда, ўйин бир хилда, шиддатли ўтди ва бу ўзгаришларнинг барчаси кичик тафсилотлар эди. Натижадан ҳафсалам пир бўлди, лекин жамоанинг фидойилигидан эмас.
Бизнинг тўғридан-тўғри рақибларимиз "Атлетико" ва "Барселона" эканлиги аниқ. Биз Чемпионлар лигасига чиқиш учун курашни давом эттирамиз" - деди Мичель.