"Сассуоло" Доменико Берардининг жароҳатини тасдиқлади, шунинг учун у сешанба куни эрталаб операция қилинади.
Италиялик футболчи якшанба куни “Сассуоло”нинг “Верона”га (1:0) қарши ўйинида жароҳат олди.
"Бугун эрталаб Доменико Берардидан олинган тест унинг ўнг оёғидаги пайларнинг тўлиқ зарарланганини кўрсатди.
Футболчи эртага (сешанба) эрталаб Болоньяда операция қилинади", – дейилади клуб баёнотида.
Берардининг жароҳати 29 ёшли футболчининг мавсумнинг қолган қисмини, жумладан, Италия билан Евро-2024ни ўтказиб юборишини англатади.
Италиялик футболчи жорий мавсум А Серияда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.