"Тоттенхэм" ҳужумчиси Тимо Вернер ҳали Лондон клубига доимий ўтиш ҳақида ўйламаслигини айтди.
"Тоттенхэм" Вернерни 15 миллион фунтга сотиб олиш имкониятига эга. Бу "Челси" 4 йил аввал Тимо учун тўлаган 45 миллион фунтнинг учдан бир қисми. Бироқ, айни дамда 27 ёшли германиялик футболчи бошқа нарса ҳақида ўйламоқда.
"Бу ҳақда ўйлашнинг ҳожати йўқ, чунки яқин ҳафталарда бизни жуда кўп муҳим учрашувлар кутиб турибди.
Бу муҳим натижа эди, чунки мавсум охирида Чемпионлар лигасига йўл олиш - бизнинг катта мақсадимиз. Келгуси ҳафта бизни "Астон Вилла"га қарши жуда муҳим ўйин кутиб турибди ва агар ғалаба қозонсак, мақсадимизга эришиш учун жуда яхши имкониятга эга бўламиз" - деди Вернер Daily Express билан суҳбатда.