Англияда “Манчестер Юнайтед”нинг энг яхши 10 нафар мураббийи клуб тарихидаги барча ўйинлардаги ғалабалар фоизига кўра аниқланди. Шу тариқа, “қизил иблислар”нинг амалдаги бошқарувчиси Эрик тен Хаг биринчи ўринни эгаллади.
Нидерландиялик мутахассис 100 та ўйиннинг 60 фоизида ғалаба қозонган, деб ёзади The Sun. Кейинги ўринда 59,7 фоиз овоз билан жамоани 1500 ўйин давомида бошқарган Сер Алекс Фергюсон. Кучли учликни португалиялик мураббий Жозе Моурино якунлаб турибди. У 144 та ўйинда 58,3% ғалаба қозонган.
Қўшимча қилиб ўтамиз, Англия чемпионатида 27 турдан кейин манкунианликлар олтинчи ўринда бормоқда. Тен Хаг жамоаси 44 очко жамғарди.