“Интер” дарвозабони Янн Зоммер жамоасининг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
А Серия 27-туридан ўрин олган ўйинда миланликлар "Женоа" устидан ғалаба қозонишди - 2:1. Симоне Индзаги шогирдлари турнир жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлаб, “Ювентус” билан очколари фарқини 15тага етказди.
“Биз кутганимиздек, бугунги ўйин қийин бўлди. Биринчи бўлимда иккита гол уриш муҳим эди. Рақиб яхши ўйнади.
15 очколик фарқ? Бу яхши, лекин биз бу ҳақда ўйламаймиз. Энди бор эътиборимизни "Болонья"га қаратамиз – бу бугунгидек қийин бўлади. Кейин бизни Чемпионлар лигаси ўйини бор. Олдинда кўплаб ўйинлар бор, биз босқичма-босқич олдинга боришимиз керак”, - деди Зоммер Sky Sport нашри билан ўйиндан кейинги суҳбатда.