"Арсенал"нинг 32 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Жоржиньо келаси ёзда "канонирлар" билан шартномаси тугагач, "Барселона" футболчиси бўлиш истагини билдирди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбага кўра, италиялик ярим ҳимоячига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда, чунки унинг хислатлари жамоага мос келади ва унинг каталонияликлар клубига текинга ўтиш эҳтимоли бор.
Таъкидланишича, "кўк-анорранглилар"нинг спорт директори Декуга шахсан Жоржиньонинг майдонда ўзини намоён қилиш услублари ёқади.