Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Испания чемпионати доирасида “Валенсия”га қарши кечган сўнгги ўйин ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бош ҳакамнинг сўнгги ҳуштагидан бир неча сония ўтиб, Жуд Беллингем “Реал”га ғалаба келтирувчи голни киритди. Бироқ гол ҳисобланмади. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, Беллингем баҳслашгани учун қизил карточка олди.
"Валенсия" билан охирги ўйинми? Мен ҳеч қачон футболда бундай нарсани кўрмаганман, бу жуда ва жуда ғалати эди", - деди Камавинга матбуот анжуманида.
“Валенсия” билан ўйинда дуранг қайд этилганига қарамай, “Реал” Ла Лигадаги иккинчи ўриндан очколари сонини 7тага етказди.