Харри Кейн Чемпионлар Лигасидаги 26 ва 27-голларини урди.
"Бавария" ҳужумчиси 1/8 финалда "Лацио" билан жавоб учрашувида дубль қайд этди (3:0).
Кейн ушбу турнирда энг кўп гол урган англияликлар орасида Рахим Стерлингга тенглашди. Инглиз футболчиларидан фақат Уэйн Руни кўпроқ гол урган - унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида 30 та гол бор.