Икки дивизионда UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) сентябрь ойида Лас-Вегасда жойлашган дунёдаги энг йирик шарсимон иншоот бўлган "Сфера"да UFC 306 мусобақасида Нейт Диас (21-13) билан трилогия жангини ўтказишни хоҳлашини айтди.
"Диас билан трилогия бўлиши мумкинми? Мен буни Мексика Мустақиллик кунига бағишланган "Сфера"даги турнирида хоҳлайман. Чандлер билан июнда, Диас билан эса сентябрда жанг бўлиши мумкин”, — деб ёзади ирландиялик жангчи ижтимоий тармоқларда.