"Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида қаторасига 10 ўйинда ғалаба қозонган биринчи инглиз клуби бўлди.
Пеп Гвардиола шогирдлари бугун “Копенгаген”ни мағлуб этди (3:1) ва чорак финалга йўл олди.
17-майдан буён турнирдаги барча ўйинларда “шаҳарликлар” ғалаба қозонишди. "Сити" 10 ўйиннинг 9 тасида камида 3 та гол урган. Фақат "Интер" финалда камроқ - битта гол уришга муваффақ бўлди.