Эрик Дайер Харри Кейн билан ўйнаш ҳақида гапирди.
"Бавария" ҳужумчиси ЕЧЛ 1/8 финалида "Лацио" билан жавоб учрашувида дубль қайд этди (3:0).
“Ақл бовар қилмайдиган. Мен у учун жуда хурсандман, чунки у голларини урди.
Ҳа, у дунёдаги энг яхши тўпурар. Ҳар ким у билан ўйнашдан хурсанд бўларди ва, албатта, у билан дўст бўлганингиз янада ёқимли. Бу менга қулай бўлишимга ёрдам беради", - деди ҳимоячи TNT Sports телеканалида.