Килиан Мбаппе Испаниянинг "Реал Сосьедад" клуби дарвозасига иккита гол урди ва у Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарлари ўнталигига киришни мақсад қилганди.
Айни пайтда у Европанинг энг нуфузли клублар мусобақасида 46 та голга эга бўлиб, ўтмишда “Ювентус” ва “Милан”да ўйнаган Филиппо Индзаги билан тенглашиб олди.
Мбаппе ушбу таснифда яқинлашиб олган навбатдаги футболчилар ҳам собиқ «Милан» футболчилари Андрий Шевченко ва Златан Ибраҳимович бўлиб, иккаласи ҳам 48тадан гол урган.
Уларни четлаб ўтган Мбаппе нафақат кучли ўнталикка киради, балки дарҳол тўққизинчи ўринга кўтарилади.