Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Превью: «Металлург» – «Сўғдиёна»

Баҳо:
+ | -

“Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 44 та ўйин ўтказган: 17 тасида бекободликлар, 18 та учрашувда жиззахликлар зафар қучган. 9 та учрашувда эса  дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 61:58, “Сўғдиёна” фойдасига.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб – 4:0. “Сўғдиёна” 2001 йилди ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган – 5:4.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 14 ғалаба, 3 дуранг, 5 мағлубият, тўплар фарқи – 34:22.

Бекободда ўтган охирги бешта учрашувда қайд этилган натижалар:

30.08.2023 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1
18.09.2022 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
05.05.2021 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:2
12.07.2020 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
18.10.2019 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:1

“Сўғдиёна” ҳақида

“Сўғдиёна” ФКга 1970 йилда асос солинган. Жамоа турли йилларда ДСК,  “Меҳнат”,  “Жиззах”, “Ирригатор”, “Бўстон”, “Звезда”, “Ёшлик” номлари остида мусобақаларда қатнашиб келган. 1990 йилдан “Сўғдиёна” номини олди ва миллий чемпионатимизда иштирок этиб келаяпти. Бир мартадан кумуш ва бронза медали сазовор бўлган.

4 марта жамоа кучлилар сафини тарк этиб, ҳар сафар бир йиллик танаффусдан кейин олий лигага қайтган. Жамоанинг битта мавсумда энг кўп гол киритган ўйинчиси Алексей Жданов - 18 та гол (1998 йил). 2022 йилда “Сўғдиёна” илк марта ОФК кубогида қатнашиб, плей-оффга чиқишга эришди.

“Сўғдиёна” кучлилар сафида бугунгача 823 та учрашув ўтказган: 281 та ғалаба, 158 та дуранг, 384 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати: 1031:1303. Жамоанинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (1992 йил, “Сурхон”). Энг йирик мағлубияти эса – 1:8 (2000 йил, “Дўстлик”), 0:7 (1996 йил –  “Навбаҳор”, 2009 йил – “Нефтчи”, 2015 йил – “Локомотив”).

"Mеталлург" - "Сўғдиёна" учрашуви 8-март куни соат 15:00 да Олмалиқ шаҳридаги "OKMK спорт мажмуаси"да бошланади.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 15:14, 07.03.2024.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.